Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зоминда “Суффа” платосида Tracker ва Cobalt хандаққа тушиб кетди
Жиззах вилояти Зомин туманидаги “Суффа” платоси ҳудудида иккита автоулов йўл четидан чиқиб, хандаққа тушиб кетди. ФВВ қутқарувчилари тезкор ҳаракат қилиб, транспорт воситаларини хавфсиз ҳудудга олиб чиқди. Жабрланганлар йўқ.
Фото: Видеодан кадр
30 январ куни Зомин туманидаги “Суффа” платоси ҳудудида икки ҳолат қайд этилди. Tracker ва Cobalt русумли автотранспорт воситалари ҳайдовчилари бошқарувни йўқотиши оқибатида йўл четидан чиқиб кетиб, хандаққа тушиб қолгани ҳақида Зомин тумани ФВБнинг Ўрмон ёнғинларини бартараф этишга ихтисослаштирилган ёнғин-қутқарув отрядига хабар келиб тушган.
Хабарга кўра, қутқарувчилар қисқа фурсат ичида воқеа жойига етиб борган. Тегишли хизматлар билан ҳамкорликда махсус техника ва тортиш ускуналари ёрдамида автомобиллар хандақдан чиқарилиб, хавфсиз жойга жойлаштирилган.
Тоғли ҳудудларда ва музламали йўлларда ҳаракатланишда тезликни меъёрда сақлаш, хавфсиз масофани таъминлаш ҳамда техник ҳолатни текшириб чиқиш муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, “Суффа” платоси каби баланд ва об-ҳаво шароити тез ўзгарувчан ҳудудларда эҳтиёткорликни ошириш тавсия этилади.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Воқеа юзасидан тегишли хизматлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:53
Далолатнома расмийлаштирмасликни ваъда қилган газчилар ушланди
12:21 / 14.03.2026
Мансаб ваколатини суиистеъмол қилган ҳокимлик ходимлари фош этилди
20:15 / 28.02.2026
Жиззахда алиментдан қарздорлар элга овоза қилиняпти. Ҳуқуқий давлатда бу тўғрими?
18:39 / 25.02.2026