Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззах вилояти ҳокимлиги тузилмасига икки янги ҳоким ўринбосари лавозими киритилди
“Жиззах вилоятида саноат ва қишлоқ хўжалиги бошқарувини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, Жиззах вилояти ҳокимлиги тузилмасига икки янги ҳоким ўринбосари лавозими киритилади ҳамда улар фаолияти натижага йўналтирилган бошқарув тизими асосида баҳоланади.
Қарорга мувофиқ, Жиззах вилояти ҳокимлиги тузилмасининг умумий штат бирликлари доирасида қуйидаги лавозимлар жорий этилди:
- ҳокимнинг тоғли ҳудудлар ва яйловларни ривожлантириш, инвестиция ва савдо масалалари бўйича ўринбосари;
- ҳокимнинг дашт ва чўл ҳудудларида саноатни ривожлантириш, инвестиция ва савдо масалалари бўйича ўринбосари.
Шунингдек, 2026 йилдан мазкур янги ҳоким ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолашда натижага йўналтирилган бошқарув тизими тажриба-синов тариқасида жорий этилади. Бунда:
- KPI кўрсаткичларини белгилашда тегишли ҳудудларда саноатни ривожлантириш ва инвестицияларни жалб қилиш бўйича стратегик кўрсаткичлар ҳамда мақсадли индикаторлар инобатга олинади;
- KPI кўрсаткичлари стратегик, ҳудуд ва туман тоифаларига ажратилиб, ўзаро мутаносиблиги таъминланган ҳолда ишлаб чиқилади;
- KPI бўйича кўрилган чора-тадбирлар натижасида мақсадларга эришганлик даражаси ва натижадорлик асосий баҳолаш мезони бўлади.
Мавзуга оид
08:47 / 16.05.2026
Кореяга ишчи визаси олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик фош этилди
10:01 / 12.05.2026
Бухорода ҳоким ўринбосари пора билан қўлга тушди
09:44 / 19.04.2026
Жиззах вилоятида автобус ЙТҲга учради
17:26 / 08.04.2026