Жаҳон | 16:45 / 09.10.2020
29797
1 дақиқада ўқилади

Жээнбеков ҳукумат ва бош вазирни истеъфога чиқариш тўғрисидаги фармонни имзолади 

Фото: today.kg

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Кубатбек Бороновни бош вазир вазифасидан озод қилди. Бу ҳақда Қирғизистон президенти сайтида хабар берилган.

«Қирғизистон Республикаси президенти Сооронбай Жээнбеков фармон имзолади, унга мувофиқ «Қирғизистон Республикаси ҳукумати тўғрисида»ги Қирғизистон Республикаси конституциявий қонунининг 23-моддаси 5-қисмига кўра Кубатбек Боронов Қирғизистон Республикаси бош вазири лавозимидан озод этилди», - дейилади ҳужжатда. 

Кубатбек Бороновнинг баёноти бунга асос бўлди. Эндиликда Қирғизистон ҳукумати ҳам истеъфога чиққан деб ҳисобланади. 

Фармонга мувофиқ, бош вазир, бош вазирнинг биринчи ўринбосари, бош вазир ўринбосарлари, ҳукумат аъзолари лавозимларини эгаллаган шахслар янги ҳукумат тузилгунига қадар вазифаларини илгари эгаллаб турган лавозимларига мувофиқ бажаришда давом этади. 

Бундан ташқари, Сооронбай Жээнбеков Орозбек Опумбаевни Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси лавозимидан озод этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. 

Мавзуга оид