Халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлларида орқага қайрилиб олиш жойлари ер остидан ёки ер устидан ўтказилади
Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси 2021 йилда давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати соҳасида амалга оширилиши кўзланган истиқболли режалар тўғрисида маълумот берди.
Қайд этилишича, халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлларида орқага қайрилиб олиш жойларини ўрганиб чиқиш мўлжалланмоқда.
Маълум қилинишича, ўрганиш натижасига кўра, лозим деб топилган қайрилиб олиш жойларини ер остидан ёки ер устидан ўтказиш бўйича таклиф тайёрлаш ва зарурий чораларни кўриш режалаштирилган.
Аввалроқ, ЙПХ ходимларининг пиёда хизмат олиб бориши тизимидан босқичма-босқич воз кечилиши хабар қилинганди.
Бунда ЙПХ ходимларининг фақат қоидабузарликларни автоматик тарзда аниқлаш қурилмалари билан жиҳозланган патруль автомобилларида хизмат олиб боришини йўлга қўйиш режалаштирилган.
Мавзуга оид
15:00 / 06.09.2023
Самарқандда халқаро конференция муносабати билан айрим йўллар ҳаракат учун ёпилади
17:58 / 01.09.2023
Santa Fe’дан Traverse’гача — дунё автомобиль бозорида тақдим этилган сўнгги кроссоверлар
17:17 / 24.08.2023
Йўлларни 822 млрд сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари сифатсиз бажарилган — Сенат
19:24 / 15.08.2023