Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент атрофида филтрсиз кўмир қозонхоналарига чек қўйилади
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги кўмирда ишлайдиган филтрсиз қозонхоналардан воз кечиш режалаштирилмоқда. Иссиқхоналар пойтахт атрофидан кўчирилиб, иситиш марказлашган қозонхоналар орқали йўлга қўйилади.
Фото: Президент матбуот хизмати
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида 2 мингга яқин кўмир ва газда иситиладиган иссиқхона фаолият юритмоқда. Эндиликда филтрсиз кўмирда ишлайдиган қозонхоналардан воз кечилиши, уларни пойтахт атрофидан кўчириш орқали ҳаво ифлосланишини камайтириш мақсад қилинган.
Ислоҳотлар доирасида барча ҳудудларда марказлашган қозонхоналар орқали иситиш тизимини жорий этиш кўзда тутилмоқда. Шу билан бирга, ушбу жараённи қўллаб-қувватлаш учун 200 гектардан кам бўлмаган агрокластерлар ташкил этилади.
Маълум қилинишича, агрокластерлар таркибига ўтмоқчи бўлган иссиқхоналарга алоҳида субсидия ажратилади. Ташаббус иссиқхона хўжаликларининг янгича, экологик талабларга мос инфратузилмага ўтишига хизмат қилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
08:31 / 30.03.2026
Япония кўмир иссиқлик электр станциялари учун чекловларни юмшатади
07:49 / 19.03.2026
Жаҳон гигантлари энергияни қайси манбалардан олади?
18:04 / 12.02.2026
Ўзбекистон 2025 йилда Тожикистон кўмирининг деярли барча экспорт ҳажмини сотиб олди
09:33 / 03.02.2026