Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон 2025 йилда Тожикистон кўмирининг деярли барча экспорт ҳажмини сотиб олди
Тожикистон хорижга 558,7 минг тонна кўмир етказиб берди, унинг 99,91 фоизини Ўзбекистон сотиб олди.
Тожикистонда 2025 йилда 2,8 миллион тоннадан ортиқ кўмир қазиб олинди. Бу 2024 йилга нисбатан 235 минг тонна ёки 10 фоизга кўпдир. Бу ҳақда Тожикистон саноат ва янги технологиялар вазири Шерали Кабир Душанбеда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.
Кўмир экспорти ошгани қайд этилди: Тожикистон хорижга 558,7 минг тонна кўмир етказиб берди, бу 2024 йилга нисбатан 42 фоизга кўпдир. Асосий харидор Ўзбекистон бўлди, у умумий ҳажмнинг 99,91 фоизини, яъни 558,2 минг тоннани сотиб олди. Афғонистон атиги 474 тонна кўмир олди.
Тожикистон ичида 2,27 миллион тонна кўмир сотилган, шундан 800 минг тоннаси Душанбедаги 2-ИЭСга етказиб берилган. 451 минг тоннага яқини аҳолига сотилган.
Қайд этилишича, яқин йилларда янги кўмир корхоналарини қуриш режалаштирилган. Кўмир саноатига инвестицияларни жалб қилиш ва ишлаб чиқариш қувватларини ривожлантириш бўйича Россия, Хитой, Европа Иттифоқи мамлакатлари ва Ўзбекистон компаниялари билан иш олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
20:05 / 16.06.2026
Шавкат Мирзиёев Тожикистон бош вазирини қабул қилди
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
18:02 / 02.06.2026
Тожикистонда Ўзбекистондан келтирилган ҳаво шари қулади ва одамлар жароҳат олди
18:31 / 29.05.2026