Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кўмир қазиб олишда хусусий сектор иштирокини кенгайтириш режалаштирилмоқда
Президент Шавкат Мирзиёев 2 феврал куни кўмир ва уран саноатида амалга оширилаётган ишлар ҳамда яқин истиқбол режаларига бағишланган тақдимот билан танишди. Унда кўмир ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш ва соҳада рақобат муҳитини кучайтириш учун хусусий сектор иштирокини кенгайтириш режалари маълум қилинди.
Фото: Kun.uz
Тақдимотда қайд этилишича, 2025–2026 йиллар куз-қиш мавсумида 10 миллион тонна кўмир қазиб олиш режалаштирилган бўлиб, бу ўтган мавсумга нисбатан 1,3 миллион тоннага кўп. Ҳозиргача 9 миллион тонна кўмир қазиб олингани, ўсиш 590 минг тоннани ташкил этгани айтилди. Кейинги мавсумда ишлаб чиқариш ҳажмини 11 миллион тоннага етказиш зарурлиги таъкидланди.
Белгиланган мақсадларга эришиш учун Тошкент ва жанубий ҳудудларда жойлашган конларни ўзлаштиришни жадаллаштириш, селектив қазиб олишни кенгайтириш ҳамда аутсорсинг асосида қўшимча экскаватор ва техникалар жалб қилиш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди.
Шунингдек, хусусий тадбиркорлар иштирокини кенгайтириш орқали 2026 йилда қўшимча 2,5 миллион тонна кўмир қазиб чиқариш режалаштирилгани маълум қилинди.
Президент режалаштирилган чора-тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш ҳамда иқтисодий самарадорликни кучайтириш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.
Мавзуга оид
20:06 / 20.02.2026
Оролбўйи ва Устюрт платосида Марс сайёраси манзарасини эслатувчи нуқталарда глэмпинг зоналари ташкил этилади
08:47 / 20.02.2026
Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга амалий ташрифи якунланди
22:15 / 19.02.2026
Ўзбекистон Ғазода уй-жой бинолари, болалар боғчаси, мактаб ва шифохоналар қуришга тайёр – Шавкат Мирзиёев
06:00 / 19.02.2026