Сенаторлар Феруза Эшматовани Омбудсман лавозимига сайлади
Сенат ялпи мажлисида Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили – Омбудсман сайланди
Олий Мажлис Сенатининг ўн иккинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини (омбудсманни) сайлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.
Феруза Фарҳодовна Эшматовани Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) этиб сайлаш тўғрисида Олий Мажлис Сенатининг қарори қабул қилинди.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди.
Ўз навбатида, Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси этиб Малика Акбаровна Қодирхонова сайланди.
У шу кунга қадар Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасида фаолият юритаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 15 январь куни бўлиб ўтган Қонунчилик палатасининг йиғилишида депутатлар ҳам Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) лавозимига Феруза Эшматова номзодини маъқуллаган эди.
Феруза Эшматова 1979 йил Қашқадарё вилоятида туғилган. 2000 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган. Юридик фанлар доктори.
2002-2015 йилларда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида фаолият юритган. 2015-2020 йилларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати бўлган. 2020 йилдан ҳозирга қадар Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси сифатида ишлаб келган.
2015 йилдан буён Олий Мажлис инсон ҳуқуқлари бўйича вакили лавозимида Улуғбек Муҳаммадиев ишлаб келаётганди. У 1995 йилдан буён Омбудсман бўлган Сайёра Рашидованинг ўрнини эгаллаганди.
Мавзуга оид
15:00 / 07.06.2023
“Номи бор-у, сўзи йўқ ташкилотлар” — Омбудсман ва Миллий марказ нега жим?
20:05 / 15.07.2022
Парламент комиссияси Қорақалпоғистондаги воқеалар юзасидан текширув ўтказади
19:25 / 23.11.2021
Туркия омбудсмани Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқлари бузилиши бўйича мурожаатларни ҳал қилишда кўмаклашади
21:44 / 01.07.2021