Ўзбекистон | 13:11 / 07.03.2026
8112
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда кўчада турган Damas портлаб кетди

Портлаш машинага ўрнатилган метан газ баллонининг техник носозлиги оқибатида содир бўлган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмагани айтилди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеодан кадр

Косон туманида Damas машинаси портлади. ФВВ хабарига кўра, ҳолат бугун соат 10:30да Косон туман Янгиобод маҳалласи ҳудудида содир бўлган.

Чорраҳада ҳаракатланмай турган Damas машинасига ўрнатилган сиқилган газ баллони портлаган. Баллон техник носоз бўлган.

Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва ёнғин юзага келмаган.

Ижтимоий тармоқларда ҳолат акс этган видео тарқалди. Унда портлаш оқибатида Damas'га ўрнатилган баллон бўлакларга бўлиниб, атрофдаги машиналар устига тушгани кўринади.

Ҳозирда ҳодиса сабаби ва зарари аниқланаётгани маълум қилинди.

Руслан Сабуров
Тайёрлаган Руслан Сабуров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид