Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Метан заправка” қуришга рухсат йўқ. Борларига газ етказиб бера олишмаяпти” – Жамшид Хўжаев
Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев ҳукумат вакилларининг Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорлар билан ўтказган учрашувида “метан заправка” қуришга рухсат йўқлигини эслатди.
Учрашув давомида Амударё туманилик тадбиркор автомобиллар учун электр, газ ва бензин қуйиш шохобчасини қуришни режалаштиргани, бунинг учун 2024 йилда ер олгани ҳамда қурилишга доир барча ҳужжатлар экспертизадан ўтказилганини билдирди.
Унинг сўзларига кўра, қурилишни бошлаш учун Энергетика вазирлигидан рухсат олиш борасида муаммога дуч келган.
Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев бунга жавобан, масъуллар ишлаб турган “заправка”ларга ҳам газ етказиб бера олмаётганини айтди.
“Ҳозир метан газ заправка қуришга рухсат йўқ. Бор метан заправкаларга булар газ етказиб бера олмаяпти. Буни тадбиркорларга айтмаганмисизлар”, дея савол берди у Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши раиси Фарҳод Эрмановга.
Жамшид Хўжаев тадбиркорга “метан заправка” қурмаслик кераклигини таъкидлади.
“Қурганиз билан пулингиз шундай ётади. Сизга метан бермайди. Қурилишни бошламаслик керак. Нега буни ҳокимият айтмайди”, деди бош вазир ўринбосари.
“Ҳокимларнинг ҳам, муовинларининг ҳам хабарлари бор. Тадбиркорларга ҳам бу масала бўйича айтганмиз. Ўтган йилдан бошлаб метан заправка қурилишига тақиқ қўйилган. Ҳеч қандай рухсат йўқ”, деди бунга жавобан Фарҳод Эрманов.
Мавзуга оид
15:31 / 27.01.2026
Газ берилмаётгани сабабли метан-шохобчаларда узундан-узун навбатлар сақланиб қоляпти
15:50 / 21.01.2026
Элчихоналарда тадбиркорлар учун колл-марказ ташкил қилиш таклиф этилди
15:20 / 21.01.2026
“Сайёҳлар Ўзбекистонга 700-900 долларга учиб келяпти” — тадбиркор
14:40 / 21.01.2026