Тошкентда иссиқлик энергияси ва иссиқ сув тарифлари оширилади
Тарифларнинг оширилиши Халқ депутатлари Тошкент шаҳри Кенгаши томонидан маъқулланди.

Фото: Kun.uz
Тошкент шаҳрида иссиқлик таъминоти хизматлари учун тартибга солинадиган нархлар Халқ депутатлари Тошкент шаҳри Кенгаши томонидан кўриб чиқилди.
12 сентябр куни қабул қилинган қарорга кўра, нархлар 15 фоизга оширилади. Жумладан, аҳолига иссиқлик энергияси ва иссиқ сув таъминоти хизматларининг янги чакана тарифи 121 617 сўм/Гкал бўлади.
Шунингдек, юридик шахслар учун тариф ҳам 15 фоизга ошади — 1 Гкал учун 244 497 сўмга.
Янги тарифларнинг амалга киритилиш санаси маълум қилинмаган.
Тошкент шаҳрида иссиқлик таъминоти хизматлари нархлари аҳоли учун сўнгги марта шу йил апрел ойида, юридик шахслар учун 2023 йил охирида оширилган эди.
Иссиқлик таъминоти хизматлари Veolia Energy Tashkent компанияси томонидан кўрсатилади. Шаҳар аҳолиси базавий тарифнинг 14 фоизини тўлайди, қолгани шаҳар бюджетидан субсидия шаклида қопланади.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма аниқланди
Ўзбекистон | 13:56
-
"Тошкент-Мадрид" йўналишида тўғридан тўғри ҳаво қатновлари йўлга қўйилди
Ўзбекистон | 13:42
-
Киевга қурол сотишни бошлаган Трамп, Ғазодаги гўдакларнинг аҳволи ва ёнғинлар тўхтамаётган Исроил - кун дайжести
Жаҳон | 13:05
-
Қозоғистон ва Ўзбекистон биржалари мева-сабзавотларни ҳамкорликда сотади
Ўзбекистон | 12:53
Мавзуга оид

08:37
Тошкент кўчаларидан бирида машиналар ҳаракати вақтинча тўхтатилди

16:17 / 01.05.2025
Тошкентда Хотира кунига бағишлаб 2000 киши иштирокида марафон ўтказилади

10:24 / 01.05.2025
Тошкентда ёнғин оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу охирги ҳафтадаги учинчи йирик ёнғин

17:21 / 30.04.2025