Ўзбекистон | 00:06 / 08.06.2020
45050
2 дақиқада ўқилади

Аниқ вақтга қадар аэропортга бориб олманг – «Uzbekistan Airways» 22 июнгача режалаштирилган чартер рейслар бўйича маълумот берди

Фото: KUN.UZ

6 июнь куни яқин икки ҳафта давомида хориждаги ватандошларни Ўзбекистонга олиб келиш учун чартер рейслар амалга оширилиши ҳақида маълумотлар берилди. Kun.uz вазиятга аниқлик киритиш учун авиакомпания матбуот хизмати билан боғланди.

«Uzbekistan Airways» матбуот хизмати ходими Ҳабибулла Набиевнинг маълум қилишича, жорий йилнинг 8-21 июнь кунларига мўлжалланган рейслар жадвали режалаштирилган. 

– Айни вақтда рўйхатдаги чартер рейслар бўйича турли давлатлардаги аэропортлар ва тегишли ташкилотлар билан келишувлар мувофиқлаштирилмоқда. 

Хориждаги фуқароларимиздан рейсларнинг аниқ сана ва соатларини билмай туриб аэропортларга бориб олмасликлари сўралади. Чунки бир жойда тўпланиб ортиқча кутиб қолиш ноқулайлик туғдириши билан бирга карантин қоидаларига ҳам зид ҳисобланади, – деди Ҳ. Набиев.

Муҳим эслатма:

Турли сабабларга кўра учиш-қўниш вақтлари ўзгариши мумкин, аниқ вақт авиакомпания сайтида кунлик режимда эълон қилиб борилади!

Аброр Зоҳидов
Тайёрлаган Аброр Зоҳидов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид