Ўзбекистон | 07:53 / 24.01.2022
16424
2 дақиқада ўқилади

Ички ишлар органлари тўғрисидаги қонунга ўзгартиш киритилади

Фото: Kun.uz

“Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳужжатга кўра, Қорақалпоғистон ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари ҳар чоракда тегишинча Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларига ҳуқуқбузарликлар олдини олиш ва улар профилактикаси ҳолати тўғрисида, уларнинг ўринбосарлари – жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиқлари жамоат хавфсизлиги тўғрисида ҳар чоракда тегишинча Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларига ҳисобот тақдим этади.

Белгиланишича, Маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани маҳалла ва қишлоқларда жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш фаолиятини бевосита амалга оширадиган, шунингдек, фуқароларнинг хавфсизлиги ва осойишталигини таъминлаш борасида ички ишлар органлари, бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари ва жамоат тузилмаларининг маҳаллалар кесимида биргаликда ишлашини ташкил этадиган ички ишлар органларининг энг қуйи бўғинидаги таркибий тузилмаси ҳисобланади.

Масканлар ўз фаолиятини:

  • профилактика катта инспектори, профилактика инспектори, профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси (ҳар кунлик асосида);
  • ҳудудда хизмат қилиш учун бириктирилган туман (шаҳар) ички ишлар органининг хотин-қизлар масалалари бўйича инспектори, пробация бўлинмаси инспектори, тезкор вакил, патруль-пост хизмати ходимлари;
  • ҳудудда жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасига кўмаклашиш учун юборилган Миллий гвардия бўлинмаси, бошқа ваколатли давлат органларининг ходимлари ва жамоат тузилмаларининг вакиллари таркибида амалга оширади.
Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид