«Илҳақ» фильми қаҳрамони — Зулфия Зокирова яшаган хонадонга ташриф
«Зулфия Зокирова» номи шу пайтга қадар ўзи ўқиган мактаб ва бир нечта кўчаларга берилган бўлса-да, тўғриси, бу қаҳрамон аёл тақдири кенг жамоатчиликка унчалик маълум эмасди. Айнан «Илҳақ» премъерасидан кейин уни бутун Ўзбекистон таниди десак хато бўлмайди.
19 май куни Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги мутасаддилари ҳамда бир гуруҳ киноижодкорлар Тошкент вилояти Зангиота тумани Хонобод қишлоғидаги Зулфия ая Зокирова яшаган хонадонда бўлишди.
Зулфия ая Зокирова 1882 йилда туғилган. Турмуш ўртоғи Холмат аканинг эрта вафоти туфайли бутун оиланинг ташвиши аянинг зиммасида қолган. Зулфия аянинг жами 6 нафар: 5 ўғил ва 1 қизи бўлган. Иккинчи жаҳон урушида аянинг 5 нафар ўғли ҳам урушга кетиб уларнинг бирортаси қайтиб келмаган.
«Илҳақ» фильмида Зулфия Зокирова тимсолини гавдалантирган актриса Дилором Каримова тадбир давомида аянинг аянчли тақдири борасида фикрларини билдирди.
«Дунё ҳар бир инсоннинг ҳаёти тарози ҳикматига қурилган экан. Аямиз билганмиди шундай кунлар келишини?
Улар ниҳоятда оғир дард, алам чекиб яшади. 5 нафар фарзандини йўқотиш алами билан кетдилар. Тарозининг иккинчи бир томони эса бугунги кунлар ҳикматидир. Бу филм Зулфия ая номини бутун дунёда машҳур қилди», – деди у.
«Кимки ўз халқи, миллати учун ҳалол хизмат қилиб яшаб ўтса у миллат томонидан ҳеч қачон унутилмайди. Фильм режиссёри Жаҳонгир Аҳмедовнинг айтишича, фильмнинг суратга олинишига шу ҳақиқат сабаб бўлган», деди фильм режиссёри Жаҳонгир Аҳмедов.
Хотира тадбирида иштирок этган меҳмонлар уруш ва у келтирадиган аянчли оқибатлар ҳақида ҳам гапиришди. «Илҳақ» ана шундай оғир жудоликни кўрган, матонати билан бунга бардош бера олган аёл тақдири ҳақида сўзлайди.
Тадбирда қатнашган меҳмонлар урушнинг аянчли оқибатлари, фильмда кўриш мумкин бўлган ғоялар ва томошабинларнинг фильм ҳақидаги фикрлари ҳақида гапиришди.
Хотира тадбири якунида унда иштирок этганлар томонидан Зулфия Зокирова ва унинг шахид кетган фарзандлари, ўтганлар хотираси учун Қуръон тиловат қилинди.
Kun.uz мухбири «Илҳақ» фильми режиссёри Жаҳонгир Аҳмедовдан фильм ва унинг атрофидаги фикрлар юзасидан интервью олди. Интервьюни тез орада сайтимиз орқали томоша қилишингиз мумкин.
Мавзуга оид
19:02 / 01.06.2024
“Тарихий филм суратга олиш шунчаки ижодий жараён эмас, бу бутун бошли саноат” – “Ялангтўш Баҳодир” филми ҳақида катта суҳбат
09:36 / 10.05.2024
Нурафшонда Зулфия Зокирова хотирасига бағишланган ёдгорлик мажмуаси очилди
13:19 / 23.12.2023
Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов президент администрациясига ишга ўтди
20:51 / 13.12.2021