Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Журналистлар ва блогерларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кучайтирилади
Ўзбекистонда «ОАВ тўғрисида»ги ва «Журналистик фаолиятни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига илғор хорижий тажрибани ўрганиб чиқиб, ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.
Ўзбекистон Республикасининг ягона давлат ахборот сиёсати Концепциясини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режасига кўра, бунда қуйидагилар ҳисобга олинади:
журналистлар ва блогерларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, оммавий ахборот эркинлигини ноқонуний чеклашга йўл қўймаслик, цензура;
оммавий ахборот воситаларининг жамоатчилик назоратининг муҳим ва таъсирчан омили сифатида позициясини мустаҳкамлаш, жамият ҳаётидаги демократик тамойилларни мустаҳкамлаш;
миллий оммавий ахборот воситаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг самарали чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, шу жумладан имтиёз ва преференсиялар бериш, давлат субсидиялари, грантлар ва ижтимоий буюртмалар тизими орқали молиявий қўллаб-қувватлаш, таҳририят ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга кўмаклашиш;
медиа бозорда рақобат ва монополизмни бартараф этиш, ахборот соҳасида тадбиркорлик учун қулай шарт-шароитлар яратиш, инвестицияларни жалб этиш, интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш;
миллий ахборот ресурслар яратилишини рағбатлантириш, маҳаллий контент ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш;
давлат ахборот сиёсатининг устувор йўналишларини амалга ошириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ҳудудий, нодавлат телерадиостанцияларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ошириш;
тарқатиш тақиқланган ва (ёки) чекланган оммавий ахборот воситаларида тарқатишнинг олдини олиш.
Амалга ошириш тартиби - Ўзбекистон Республикаси Қонун лойиҳаси, муддат - 2020 йил II чорак. Масъул ижрочилар - Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, АОКА, Адлия вазирлиги, СМТИ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, МТРК, Журналистлар ижодий уюшмаси, Ўзбекистон электрон ОАВ миллий ассоциацияси.
Мавзуга оид
22:40 / 27.09.2025
Заҳарланган мингта мурғак ва дунёда йўқ АЭС — ҳафта дайжести
09:00 / 11.02.2024
Ўзбекистон телевидениеси қандай бўлиши керак?
18:30 / 04.03.2023
Ахборот сиёсатининг самарадорлиги нима билан ўлчанади?
21:01 / 25.02.2023