Ўзбекистон | 14:00 / 29.11.2017
84069
1 дақиқада ўқилади

Элёр Ғаниев президент девонига ўтди

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари Жамшид Хўжаев Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазири этиб тайинланди.

Хўжаев шу йилнинг августидан буён Ҳисоб палатасида фаолият кўрсатиб келаётганди.

Kun.uz манбаси маълумотига кўра, 2012 йил январидан буён ушбу лавозимда ишлаб келган Элёр Ғаниев президент девонига сектор бошлиғи сифатида ўтказилган.

Элёр Ғаниев 1997-2002 йилларда Ташқи Иқтисодий алоқалар вазири, 2002-2005 йилларда Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги раиси (бош вазир ўринбосари), 2005-2006 йилларда Ташқи ишлар вазири (бош вазир ўринбосари), 2006-2010 йилларда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири бўлиб ишлаган. У 2010-2012 йилларда яна Ташқи ишлар вазири (Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари), 2012 йил январидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги раҳбари сифатида фаолият кўрсата бошлаганди.

Мавзуга оид