Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда ука ўз акасини ов қуролида отиб ўлдириб қўйди
Ҳодиса 12 феврал куни Нарпай туманида юз берган. Ука ҳозирда қўлга олинган.
Иллюстратив фото
Самарқанд вилоятида ака-ука ўртасидаги жанжал ўлим билан якунланди. Бош прокурор матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов Kun.uz'га тақдим этган маълумотига кўра, ҳодиса жорий йилнинг 12 феврал куни Нарпай туманида юз берган.
Таъкидланишича, тумандаги Хўжакарзон маҳалласидаги фермер хўжалиги ҳудудида ака-укалар ўртасида ариқдан сув ўтказиш масаласида келишмовчилик келиб чиққан. Тортишув жанжалга айланиб, ука ўзига тегишли «ИЖ-18» русумли ов қуролидан акасига қарата ўқ узган.
Суд-тиббиёт экспертизаси дастлабки хулосасига кўра, марҳумнинг танасида бош ва юз қисми, бўйин, елка соҳаларида ўқ отилишига хос оғир жароҳатлар аниқланган. Хулосада ўлим сабаби ташқи қон кетиши экани кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан Нарпай тумани прокуратураси томонидан укага нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. У процессуал тартибда ушланган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
20:37 / 02.04.2026
Фарғонада банк ходими мижозни ўлдириб, жасадни каналга ташлаб юборди
21:03 / 24.03.2026
Конфет қоғози россиялик аёлнинг қотилини аниқлашга ёрдам берди
19:38 / 18.03.2026
Самарқанд вилоятининг 4 та туманида жамоат яйловлари ташкил этилади
19:12 / 18.03.2026