Ўзбекистон | 13:11 / 05.11.2020
12887
1 дақиқада ўқилади

Ислом цивилизацияси маркази қурилиши учун 241та хонадон бузилишга тушган

Тошкент шаҳар Олмазор тумани ҳудудида Ислом цивилизацияси маркази қад ростламоқда.

Фото: Олмазор туман ҳокимлиги

Туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, ҳозирда марказда қурилиш ишлари кенг кўламда давом эттирилмоқда. Маҳаллий аҳоли Яшнобод туманидаги Махтумқули кўчасида жойлашган “Яшил боғ” деб ном олган турар жой мажмуасида янги қуриб фойдаланишга топширилган кўп қаватли уйларга кўчиб ўтмоқда

Ҳокимлик хабарида айтилишича, “Ислом цивилизацияси маркази” қурилиши учун жами 241та хонадон бузилишга тушган бўлиб, ҳозирга келиб уларнинг 237таси бузиб бўлинган. 

Таъкидланишича, Олмазор тумани ҳокимлиги қошида ташкил этилган махсус комиссия хулосасига асосан ушбу хонадонлар эгаларига уй-жойлар ажратилган.  

“Ҳозирги кунда қолган 5 та хонадон эгаларига эса уй-жойларни ажратиш ишлар олиб борилмоқда. Яқин кунларда уларнинг уйларида ҳам бузилиш ишлари олиб борилади. Бу жараён 10 ноябрга қадар якунланиши режалаштирилган”, – дейилади маълумотда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид