Жамият | 11:41 / 24.10.2025
2712
1 дақиқада ўқилади

Саида Мирзиёева “Zakovat-Gambit” ғолибларини табриклади

Бу йилги мусобақада 2210 нафар шахматчи қатнашди. Улардан 286 нафари – аёл-қизлар. “Мен айниқса қизларимизнинг ғалабаларидан бениҳоя хурсандман”, – деди администрация раҳбари ўз табригида.

Фото: Саида Мирзиёева / Telegram

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева “Zakovat-Gambit” шахмат мусобақаси ғолибларини табриклади.

Бу йилги тўртинчи турнирда 2210 нафар шахматчи иштирок этди, шундан 286 нафари – аёл-қизлар.

“Биз ғояларимизга ишончсизлик билдирилган даврдан то халқаро эътирофга эришиш ва шахматчиларимиз билан фахрланишгача бўлган йўлни биргаликда босиб ўтдик.

Мен айниқса қизларимизнинг ғалабаларидан бениҳоя хурсандман, шу ўринда барча қатнашчиларга омад, энг асосийси, ўзларига ишонишларини тилаб қоламан!” – дея ёзди Мирзиёева Telegram-каналида.

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид