Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев “Афросиёб” поездида Жиззах вилоятига йўл олди
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев бугун Жиззахга ташриф буюриб, йўл-транспорт инфратузилмаси, қишлоқ хўжалиги, таълим, тиббиёт ва хизматлар соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан танишади ҳамда халқ депутатлари Жиззах вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этади.
Президент матбуот хизмати тақдим этган суратдан маълум бўлишича, давлат раҳбари “Афросиёб” поездида сафарга чиққан.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил декабр ойидан буён Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи сифатида Улуғбек Мустафоев ишлаб келмоқда.
Президентнинг ўтган ҳафта Самарқандга ташрифида 2024 йил ноябридан бери вилоят ҳоким в.б. сифатида ишлаб келган Адиз Бобоев ушбу лавозимга тасдиқланган эди.
Мавзуга оид
18:57 / 07.12.2025
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Конституция куни билан табриклади
18:31 / 07.12.2025
Шавкат Мирзиёев Конституция байрами арафасида 615 кишини афв этди
13:08 / 06.12.2025
Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров стратегик ҳамкорлик ва йирик қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
20:47 / 05.12.2025