Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил Мадримов ғалаба билан қайтди
У қарийб бир йилдан буён жароҳат туфайли рингга чиқа олмаётганди.
Фото: Cris Esqueda/Matchroom Boxing
24 январ куни Американинг Лас-Вегас шаҳридаги Fontainebleau аренасида Matchroom Boxing компанияси томонидан профессионал бокс оқшомида ташкил этилди. Унда ўзбекистонлик боксчи, ярим ўрта вазндаги собиқ жаҳон чемпиони Исроил Мадримов доминиканлик Луис Давид Саласарга қарши рингга кўтарилди.
Мадримов бутун жанг давомида ташаббусга эгалик қилди, олдиндан иккинчи рақам остида ҳаракат қилишга рози бўлган Салазар эса ҳимояланди. Сўнгги раундда Исроил рақибини нокаут қилиши ҳам мумкин эди, аммо Салазар серияли зарбаларга туриб берди.
Madrimov had Salazar HURT in the final round! 🤯#MuratallaCruz | Live NOW on DAZN ▪️ pic.twitter.com/jzI6f4KllK
— DAZN Boxing (@DAZNBoxing) January 25, 2026
Шу тариқа, 10 раундлик жанг тўлиқ давом этди ва унда ҳакамларнинг якдил қарори билан (99-91, 99-91, 99-91) Исроил Мадримов ғалаба қозонди.
Қайд этиш керакки, ўзбекистонлик боксчи қарийб бир йилдан буён рингга чиқмаганди. У елкасидан операция қилинган, фақат беш ҳафта олдин машғулотларни бошлаганди.
Мадримов сўнгги бор 2025 йилнинг 23 феврал куни Саудия Арабистонида WBC Interim чемпионлик камари учун америкалик Вержил Ортисга қарши рингга кўтарилган ва ҳакамлар қарорига кўра имкониятни бой берган эди.
У бугунги жангдан кейин мухлислар учун ўз услубида салто ижро этиб берди.
«Барчангизни яхши кўраман, сиз учун жанг қиламан. Мадримов қайтди!», дея мурожаат қилди у ўз мухлисларига.
Мавзуга оид
00:24 / 02.03.2026
Ўзбекистонлик боксчилар "Странжа-2026" мусобақасида 7 та олтин медални қўлга киритишди
10:01 / 22.02.2026
Бектемир Мелиқўзиев рақибини техник нокаутга учратди
20:13 / 29.12.2025
Британиялик боксчи Энтони Жошуа Нигерияда жиддий автоҳалокатга учради
23:11 / 13.12.2025