Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уй-жой кодекси янгиланади
Уй-жой кодексининг янги таҳрири лойиҳаси муҳокама учун ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган.
Қонун лойиҳасини қабул қилиш зарурати амалдаги Уй-жой кодекси собиқ СССРнинг қонунчилиги асосида ишлаб чиқилгани, 1998 йил 24 декабрда қабул қилингани ва унинг нормалари ҳозирги замон талабларига тўлиқ жавоб бермаслиги билан изоҳланади.
Norma’нинг ёзишича, лойиҳада кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар доираси кенгайтирилмоқда. Унда амал қилиш чегараси аниқ белгиланмоқда, фуқаролик қонунчилиги билан тартибга солинадиган масалалар (жумладан, турар жойга бўлган мулк ҳуқуқи, унинг вужудга келиш тартиби, уй-жой ижараси, турар жойни ижарага бериш ҳақи, турар жойни алмаштириш ва айирбошлашга оид қоидалар) чиқарилмоқда.
Лойиҳа ўзида кўп сонли қонуности норматив ҳужжатларини бирлаштиради. Хусусан, илгари уйларни реконструкция қилиш, жисмоний ва юридик шахслар томонидан уй-жойдан фойдаланиш нормативларини белгилаш, уй-жой эгаларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини қайта кўриб чиқиш ва бошқа масалалар тўлиқ қамраб олинмаган эди.
Бундан ташқари, Уй-жой кодексига қуйидагилар киритилди:
- уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жиҳатлари;
- турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказиш тартиби;
- боғдорчилик ва бошқа ер участкаларида жойлашган иморатларни уйлар деб тан олиш тартиби;
- кўп квартирали уйлардаги яшаш учун мўлжалланмаган жойлар ва якка тартибдаги турар жойлар орасида ёки уларга ёндош қурилган нотурар жойларда амалга оширилиши тақиқланган фаолият турлари рўйхати;
- мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида берилган ер участкаларида турар жой қуриш, мулк ҳуқуқи ёки фойдаланиш ҳуқуқи асосида юридик шахсларга тегишли бўлган ер участкаларида турар жой қуриш асослари ва тартиби.
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.
Мавзуга оид
11:48 / 04.08.2022
«Қатор моддаларда давлат органларига чекланмаган ваколатлар берилган» – Сенаторлар Уй-жой кодексини рад қилди
09:06 / 04.06.2020
Уй-жой кодекси тўғрисидаги қонун янги таҳрирда тасдиқланади
14:39 / 12.02.2020
Турар ва нотурар жойларни бузиш тартиби янада такомиллаштирилади
09:23 / 04.02.2020