Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди.

2020 йил 1 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилади. Лойиҳада:

уй-жой соҳасидаги давлат бошқарувини қайта кўриб чиқиш;

уй-жой сиёсатини тартибга солишнинг самарали механизмларини жорий этиш;

давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун турар ва нотурар жойларни бузиш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг уй-жойдан фойдаланишда қонунчилик ва норматив ҳужжатларга риоя этишдаги масъулиятини ошириш;

уй-жой объектларини қуришга тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилишни рағбатлантирувчи механизмлар назарда тутилади.

Масъуллар - Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, “Давергеодезкадастр” қўмитаси, Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари.