Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Geely жаҳон бозорида Хитойнинг етакчи автомобил брендига айланди ва Ўзбекистондаги мавқейини ҳам янада мустаҳкамламоқда
Geely 2026 йилнинг дастлабки икки ойи натижаларига кўра умумий савдо ҳажми бўйича жаҳон бозорида Хитойнинг энг етакчи автомобиль брендига айланди. Январ ва феврал ойларида компания 476 327 дона автомобил етказиб берди. Бунга электр автомобиллар, гибридлар ва анъанавий (ички ёнув двигателли) автомобилларни қамраб олган кенг моделлар қатори, шунингдек экспорт ҳажмининг ўсиши ва халқаро бозорлардаги талабнинг ортиши сабаб бўлди.
Фото: Geely
Бу натижалар Geely бугунги кунда нафақат йирик маҳаллий ишлаб чиқарувчи, балки халқаро бозорларда ҳам ўз ўрнини тобора мустаҳкамлаб бораётган глобал автомобил бренди сифатида қаралаётганини кўрсатади. Компаниянинг экспорт натижалари ҳам буни тасдиқлайди: 2026 йил феврал ойида Geely’нинг экспорт савдоси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 138 фоизга ошди. Бугун дунёнинг турли мамлакатларидаги ҳайдовчилар Geely’ни мақбул нархдаги сифатли автомобил сифатида танламоқда. Бренд дизайн, технология, қулайлик ва амалийлик уйғунлиги билан эътибор қозонмоқда.

Ўзбекистонда ҳам Geely’нинг ўсиши Тошкент, Фарғона ва Бухоро каби йирик шаҳарларда дилерлик ҳамда сервис тармоғининг босқичма-босқич кенгайиб бораётгани билан қўллаб-қувватланмоқда. Бу эса мижозларга автомобиллар билан яқиндан танишиш, керакли маслаҳат олиш ва сотувдан кейинги хизматлардан қулай фойдаланиш имконини беради. Чунки бугун автомобил танлашда фақат ташқи кўриниш ёки нарх эмас, балки хавфсизлик, замонавий технологиялар, сервис сифати ва бренднинг бозордаги узоқ муддатли ишончлилиги ҳам катта аҳамиятга эга.
Савдо кўрсаткичлари ва тармоқ кенгайишидан ташқари, бренд ривожи Geely автомобилларини танлаган ҳайдовчилар тажрибасида ҳам ўз аксини топмоқда. Уларнинг фикрлари мижозлар учун амалда нималар муҳим эканини яққол кўрсатади: дизайн, қулайлик, хавфсизлик, ақлли технологиялар ва сотувдан кейинги хизматга бўлган ишонч.

«Мен Geely’ни ишончли ва хавфсиз автомобил деб билганим учун танладим. Яхши сервис ва сотувдан кейинги хизмат ҳам мен учун муҳим. Geely моделлари ўз нархига нисбатан жуда яхши қулайлик ва функцияларни беради».

«Бу машинани сотиб олишдан олдин анча ўргандим, бошқа автомобиллар билан солиштирдим, бошқаларнинг фикрини ҳам эшитдим. Охирида Geely’ни танладим, чунки у мен кўриб чиққан бошқа моделларга қараганда кўпроқ устунликларга эга деб ўйладим. Менга бу моделнинг дизайни, қулайлиги ва ақлли технологиялари ёқди».
Ўзбекистонда Geely’га бўлган қизиқиш ортиб бормоқда. Чунки тобора кўпроқ ҳайдовчилар замонавий кўриниш, фойдали технологиялар ва кундалик фойдаланишдаги қулайликни бирлаштирган автомобилларни изламоқда. Geely Ўзбекистон бозорида мижозларга сифатли автомобиллар, илғор хавфсизлик стандартлари, ақлли технологиялар ҳамда мамлакат бўйлаб ишончли дилерлик ва сервис тармоғи орқали муносиб танловни таклиф этишда давом этади.
Муборак Рамазон ҳайити ҳамда Наврўз байрами муносабати билан “Geely Auto Uzbekistan” жамоаси Ўзбекистон халқини ушбу қутлуғ айёмлар билан самимий табриклайди ва ҳар бир хонадонга тинчлик, фаровонлик ва барака тилайди.
Шунингдек, Geely Ўзбекистондаги мижозлар учун фоизсиз қулай муддатли тўлов имкониятларини, автомобил учун 6 йил ёки 150 000 км гача, электр қувват тизими учун эса 8 йил ёки 150 000 км гача бўлган узоқ муддатли кафолатни таклиф этмоқда. Бу эса бренднинг мижозларга сифат, хавфсизлик ва узоқ муддатли кафолат борасида янада кўпроқ ишонч беришга интилаётганини кўрсатади.
Батафсил маълумот учун:
Колл-марказ: +998 55 510 02 90
Вебсайт | Instagram | Telegram
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
19:00 / 09.02.2026
Ўзбекистон авто оламида янги ўйинчи: Geely бренди 3 та янги моделини расман тақдим этди
16:48 / 12.07.2025
Тўла бензин баки билан 2100 км — Geely Galaxy A7 седани сотувга чиқди
14:11 / 01.07.2024
Geely 1 млн километр масофа босиб ўтиш имконини берадиган батареяни тақдим қилди
22:35 / 06.12.2023