Ўзбекистон | 08:10 / 12.03.2021
4832
2 дақиқада ўқилади

Оммавий тадбирлар режасини шакллантириш тартиби белгиланди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларининг йиллик календар режаларини шакллантириш ва тасдиқлаш тартиби тасдиқланди.

Norma’нинг ёзишича, президентнинг «Ўзбекистон Республикасида маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, Оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларининг йиллик календар режаларини шакллантириш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомда қуйидагилар назарда тутилган:

  • оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда уларда қатнашишнинг яхлит тизимини шакллантириш;
  • оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларининг йиллик календар режаларини шакллантириш ва тасдиқлаш;
  • календар режаларда назарда тутилган тадбирларни молиялаштириш.

Белгиланишича, календар режалар тегишлича Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари қарорлари билан тасдиқланади.

Концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи шахслар томонидан давлат органлари ва ташкилотлари буюртмаларига асосан барча хизматлар ёзма шаклда тузиладиган шартнома асосида ҳақ тўлаш эвазига кўрсатилади.

Календар режаларда назарда тутилган тадбирлар Ўзбекистон республика бюджети ва Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобидан, буюртмачи маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид