Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Табиий офатлар хавфини камайтириш бўйича миллий ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилди
Фото: Kun.uz
Вазирлар Маҳкамасининг “Иқлим ўзгариши ва табиий офатлар хавфига нисбатан миллий ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш ҳамда самарали амалга оширишни ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан 2023-2030 йилларда табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгаришига чидамлиликни ошириш бўйича Ўзбекистон миллий ҳаракатлар режаси тасдиқланмоқда.
Қуйидаги офатларга алоҳида эътибор қаратилади:
- зилзила;
- ер ва тош кўчиши;
- кучли шамоллар;
- қор кўчиши;
- қурғоқчилик;
- сел ва сув тошқини;
- табиий ёнғинлар;
- табиий ҳодисалар билан боғлиқ техноген хавфлар.
Миллий ҳаракатлар режасининг асосий мақсади – бу табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгаришига чидамлиликни ошириш бўйича комплекс чораларни ишлаб чиқишдир.
Қуйидагилар режалаштирилмоқда:
- янги қонунчилик нормаларини, республика ва ҳудудий стратегияларни ишлаб чиқиш, ушбу йўналишда маҳаллий ҳокимият иштироки ва жавобгарлигини ошириш;
- табиий офатлар хавфини аниқлаш ва баҳолаш, аҳолининг бундай ҳолатлар ҳақида хабардорлигини ошириш;
- давлат ва хусусий инвестицияларини жалб этиш; авариявий-қутқарув ва бошқа махсус техникани ишлаб чиқаришни ДХШ тамойиллари асосида маҳаллийлаштириш ва бошқалар.
Миллий ҳаракатлар режасини амалга ошириш бўйича 26 та асосий чора-тадбирдан иборат “Йўл харита”си тасдиқланмоқда.
Мавзуга оид
09:50 / 11.10.2024
Тошкентда ҳар бир туманнинг бош режаси ишлаб чиқилади
10:12 / 20.07.2024
Ўзбекистон ва Венгрия табиий офатларга қарши курашиш соҳасида ҳамкорлик қилади
08:18 / 31.08.2023
Мактабларда янги ўқув йилига мўлжалланган вариатив режалар тасдиқланди
08:45 / 14.05.2022