Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 мартдан айрим оилалар уй-жойи энергия тежамкор ускуналар билан жиҳозланади
2026 йил 1 мартдан ижтимоий ҳимоя, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва маҳалладаги айрим лавозимларни тайинлаш тартибига оид бир қатор янгиликлар кучга киради. Шунингдек, 2026 йил 1 июлдан 2028 йил 1 январгача касбий таълим сифатини оширишга қаратилган янги субсидиялар жорий этилади.
Фото: Ижтимоий тармоқлар
2026 йил 1 мартдан “маҳалла еттилиги” хулосаси асосида Ижтимоий реестрдаги I гуруҳ ногиронлиги бўлган ва меҳнатга лаёқатли аъзоси бўлмаган оилалар уйларида девор ва томни изоляция қилиш, энергия тежамкор дераза-эшиклар, шунингдек қуёш панеллари ёки гелиоколлектор ўрнатиш ишлари амалга оширилади.
2026 йил 1 мартдан оғир тоифадаги туманларда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар йиллик 12 фоиз ставкада ажратиб борилади.
2026 йил 1 мартдан хотин-қизлар фаоли ва ёшлар етакчиси туман/шаҳар ҳокими томонидан тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
2026 йил 1 июлдан 2028 йил 1 январгача Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан касбий таълим сифатини оширишга қаратилган қуйидаги субсидиялар жорий этилади:
- ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталарига халқаро (ҳамда белгиланган рўйхат асосида миллий) сертификатларни олиш учун сарфланган маблағларнинг 50 фоизи (бироқ БҲМнинг 20 бараваригача);
- малакани баҳолаш марказларини ташкил этган тадбиркорларга баҳолаш воситалари харажатларининг 30 фоизи (бироқ БҲМнинг 200 бараваридан ошмаган миқдорда).
Мавзуга оид
11:58 / 11.03.2026
Тутзорлар учун 150 млн сўмгача субсидия ажратилади
13:41 / 20.02.2026
«Умра плюс» доирасида айрим туристлар учун субсидия жорий этилиши мумкин
12:25 / 11.02.2026
Ўқитувчиларга миллий сертификат олиш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратилади
09:30 / 04.02.2026