Субсидия маблағлари лимонзор барпо этиш ишлари тўлиқ якунлангандан сўнг ажратилади.

Бунинг учун туман ишчи комиссияси томонидан лимонзорларни фойдаланишга қабул қилиш бўйича далолатнома расмийлаштирилиб, тасдиқланган ҳужжатлар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига тақдим этилади.

Ҳужжатлар тақдим этилганидан кейин субсидия 1 ой муддатда ажратилиши белгиланган.

Маълумот учун: ҳуқуқий асос ва тартиб-таомиллар Lex.uz базасидаги меъёрий ҳужжатда келтирилган.