Ўзбекистон | 15:38 / 24.03.2022
24475
2 дақиқада ўқилади
1 июндан соғлиқни сақлаш тизими ходимлари ойлик маоши оширилади
Президент фармойиши билан давлат раҳбарининг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан “очиқ мулоқоти”да белгиланган вазифаларни амалга оширишга доир “йўл харитаси” тасдиқланди.
2022 йил 1 июндан қуйидагилар амалга оширилади:
- соғлиқни сақлаш тизими ходимларининг ойлик маошини малака тоифасига қараб қўшимча 15 фоизгача ошириш;
- юқори технологик мураккаб операцияларни бажарган шифокорларга қўшимча 25 фоиз миқдорида устама тўлашни жорий этиш.
2022 йил 1 майдан:
- барча тиббиёт ходимлари учун дастлабки ва даврий касбий тиббий кўрикни бепул ўтказиш;
- қон билан бевосита ишлаётган тиббиёт ходимларини гепатит “В” касаллигига қарши бепул эмлаш кўзда тутилмоқда.
2022/2023 ўқув йилидан:
- ҳудудларда шифокорларга бўлган ҳақиқий эҳтиёждан келиб чиқиб, тиббиёт ОТМда давлат грантлари асосида қабул квоталари мақсадли ошириб бориш;
- фтизиатрия, гематология, нефрология, пульмонология, психиатрия, шошилинч тиббий ёрдам, лаборатория иши, юқумли касалликлар каби 15 та тор соҳадаги мутахассислик бўйича магистратурага давлат грантларини 4 бараварга ошириш мўлжалланган.
Бундан ташқари:
- олис ва чекка ҳудудлар оилавий шифокорлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларининг шифокорлари ойлик иш ҳақига қўшимча 2 млн сўм ҳар ойлик устама белгилаш;
- “Қишлоқ шифокори” дастури доирасида жалб қилинган шифокорларга ипотека асосида уй-жой сотиб олиш харажатларининг 50 фоизигача қисмини маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш;
- олис ва чекка ҳудудларда узлуксиз 3 йил ишлаган шифокорларни клиник ординатурага тест синовларисиз қабул қилиш;
- ўз маҳалласида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилган, шахсий намуна кўрсатган тиббиёт ходимлари ва жамоатчилик вакиллари учун “Халқ саломатлиги посбони” кўкрак нишонини таъсис этиш режалаштирилган.
Мавзуга оид
09:57 / 06.05.2022
Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ташкил этилди
20:14 / 05.05.2022
Булоқбоши туманида туғруқ жараёнидаги чақалоқ ўлими бўйича масъуллар лавозимидан озод этилди
19:30 / 05.05.2022
Ўзбекистонда тез ёрдам чақирувлари ривожланган давлатлардагидан 6-7 баравар кўплиги айтилди
19:22 / 05.05.2022