Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Полшалик эркак ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун назарий имтиҳондан 139-уринишда ўтди
Полшанинг Тарнув шаҳрида яшовчи фуқаро ҳайдовчилик гувоҳномаси учун назарий имтиҳондан 139-уринишдагина ўта олди. У биринчи марта имтиҳонга 2017 йилда кирган ва ўтган 9 йил йил давомида 138 уриниш муаффақиятсиз тугаган. Муттасил омадсизликка асосий сабабларидан бири сифатида у тайёргарлик кўрган материалларнинг тўлиқ бўлмагани келтириляпти.
Фото: Marcin Bielecki
Полшанинг Тарнув шаҳрида яшовчи фуқаро ҳайдовчилик гувоҳномаси учун назарий имтиҳонни 139-уринишда топширди, деб хабар берди РИА Новости.
«Яқинда тарнувлик бир фуқаро ҳайдовчилик гувоҳномаси учун назарий имтиҳонни муваффақиятли топширди. У бутун Полша бўйича ўзига хос антирекорд ўрнатди, чунки ундан олдинги 138 уриниш муваффақиятсиз якунланганди», — дея маълум қилган Малополска йўл ҳаракати маркази вакили.
Унинг аниқлик киритишича, номзод назарий имтиҳонни тўққиз йил давомида топширишга ҳаракат қилган. Муаффақиятсизликнинг асосий сабабларидан бири сифатида у тайёргарлик кўрган материалларнинг тўлиқ бўлмагани келтириляпти.
«Бу эркак биринчи марта имтиҳонга 2017 йилда келган ва кейинги тўққиз йил давомида уни мунтазам қайта топшириб келди. Аниқланишича, у узоқ вақт давомида барча саволларни ўз ичига олмаган тестларнинг демо-версияси асосида тайёргарлик кўрган», дея қўшимча қилган РИА Новости суҳбатдоши.
Ҳайдовчиликка номзод имтиҳон дастурининг барча саволларни ўз ичига олган тўлиқ версиясига эга бўлгач, натижалари сезиларли даражада яхшиланган ва охир-оқибат назарий имтиҳондан муваффақиятли ўтди. Шундан сўнг у амалий имтиҳонга ёзилган ва тайёргарликни бошлаган.