Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда мия саратонига қарши вакцина синовдан ўтказилди
Германияда бош мия саратони – глиомага қарши вакцина клиник синовларнинг биринчи босқичидан ўтказилди. У глиомадан азият чекувчи 32 кишида синалди.
Medical press нашрининг хабар беришича, дори воситаси трикарбон кислоталарни ҳосил қилувчи IDH1 оқсилининг ўзгартирилган қисмидан яратилган.
Генда IDH1’ни тўсувчи мутация юз беради. Бундай оғишлар глиомага чалинган 75 фоиз беморда аниқланган. Айнан шу мутация бош мияда саратон ҳужайраларининг ривожланишини келтириб чиқаради.
«Иммун тизим мутацияга учраган IDH1 оқсилини ёт унсур сифатида қабул қилиб, унга қарши Т-хелперларнинг жавобини фаоллаштиради», – деб тушунтиришган мутахассислар.
Таъкидлаб ўтиш жоиз, ушбу вакцина бир неча йил аввал ишлаб чиқилган. Дастлаб у тажриба каламушларида синовдан ўтказилган. Бунда вакцинанинг мутация юз берувчи саратон ҳужайралари кўпайишини тўхтата олиши исботланган. Энди эса у глиомага чалинган 32 кишида синовдан ўтказилди.
Синов иштирокчилари 8та эмлашдан иборат тўлиқ курсдан ўтишган. Таъкидланишича, вакцинанинг оғир иккиламчи таъсирлари кузатилмаган, бироқ баъзи касалларда ўсимта катталашиши қайд этилган.
«Касалларда фаоллашган иммун ҳужайралар ўсимта тўқимасига кириб, унда фаол ишлаган. Эмлашда иммун жавоб пайдо бўлган 82 фоиз беморда ўсимта 3 йил давомида катталашмаган», – деб таъкидлашмоқда олимлар.
Айни вақтда вакцинанинг хавфсизлиги ва самарадорлиги исботланган. Синовлар давом эттирилади. Вакцинани иммунотерапия воситалари билан бирга қўллаш мўлжалланмоқда.
Мавзуга оид
14:47 / 22.12.2025
Саратоннинг олдини олиш мумкинми? Мутахассислар тавсия қиладиган маҳсулотлар
10:00 / 03.11.2025
«Мен ғалаба қозондим»: саратонни енгиб ўтиш тарихи
11:46 / 20.10.2025
50 турдаги саратонни эрта босқичда аниқловчи қон таҳлили синовдан ўтказилди
21:32 / 11.10.2025