Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимлар Нипаҳ вирусига қарши вакцина ишлаб чиқишди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, вирус юқтиришдан ўлим даражаси 40% дан 75% гача бўлиб, бу эпидназорат сифати ва маҳаллий соғлиқни сақлаш тизими имкониятларига боғлиқ.
Фото: AnaLysiSStudiO / Shutterstock / FOTODOM
Белгияда Токио университети олимлари томонидан Нипаҳ вирусига қарши ишлаб чиқилган вакцинанинг илк клиник синовлари бошланади. Синовлар одамларда ўтказилади, деб хабар берди Nikkei нашри.
Қайд этилишича, приматларда ўтказилган синовларда вакцина юз фоизлик натижа кўрсатган.
Олимлар келгусида Бангладешдаги катталар ва болалар иштирокида тадқиқотларни кенгайтиришни режалаштирмоқда.
Аввалроқ Ҳиндистоннинг Калкутта шаҳри яқинида ўлимга олиб келиши мумкин бўлган Нипаҳ вируси тарқалаётгани хабар қилинганди.
Вирус ҳайвонлардан, шунингдек зарарланган озиқ-овқат ёки инсондан инсонга юқиши мумкин.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, вирус юқтиришдан ўлим даражаси 40% дан 75% гача бўлиб, бу эпидназорат сифати ва маҳаллий соғлиқни сақлаш тизими имкониятларига боғлиқ.
Мавзуга оид
13:28 / 10.02.2026
ССВ «коронавирусга қарши вакцина олганлар ҳаёти хавф остидалиги» ҳақидаги хабарга муносабат билдирди
18:06 / 29.01.2026
ЖССТ Ўзбекистонни қизамиқдан холи мамлакат мақомидан маҳрум қилди
18:50 / 27.01.2026
Нипаҳ вирусининг Ўзбекистон ҳудудида тарқалиш эҳтимоли борми?
15:47 / 06.08.2025