Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимлар юрак саратонининг кам учраши сабабини аниқлади
Юракнинг доимий ҳаракати (қисқариши) хавфли касалликка тўсқинлик қилиши тахмин этилмоқда.
Олимлар юрак саратонининг кам учраши сабабини унинг узлуксиз ҳаракати (қисқариши) билан боғламоқда, деб ёзди DW.
Италиянинг Триест шаҳридаги Халқаро генетик муҳандислик маркази (ICGEB) тадқиқотчиси Серена Заккинья бошчилигидаги гуруҳ юракнинг доимий ҳаракати саратон ҳужайралари ривожланишига тўсқинлик қилишини тахмин этди.
Тадқиқот давомида олимлар бир нечта сичқонларга иккинчи юракни кўчириб ўтказди. Бу юрак қон билан таъминланган бўлса-да, тўлиқ ура олмади ва насос вазифасини бажармади. Кейин ўсма ҳужайралари ҳайвонлар танасига киритилди.
Натижада, ура олмайдиган юрак ўсма ҳужайралари томонидан тўлиқ шикастланди, нормал ишлайдиган юрак эса саратон касаллигига чалинмади.
Олимлар қўшимча тадқиқотлар ўтказди ва саратон ҳужайраларига энг кўп таъсир қилувчи омилни аниқладилар. Улар юрак тўқимасини ўстирди ва ҳужайраларнинг босим ва чўзилишга реакциясини кузатди. Маълум бўлишича, ўсмаларнинг ривожланишига тўсқинлик қилувчи асосий омил босимдир.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу кашфиёт келажакда саратон касаллигини даволашнинг янги усулларини ишлаб чиқишга йўл очиши мумкин. Бироқ, бу натижаларни амалда қўллаш имконияти ҳали тўлиқ аниқланмаган.
Мавзуга оид
17:45 / 01.05.2026
Барча давлат тиббиёт муассасалари босқичма-босқич мажбурий лицензияланади
09:16 / 25.03.2026
Ўзбекистонда тиббиёт соҳасида энг кўп корхона қайси давлатларга тегишли?
22:11 / 22.03.2026
Мутахассис юрак учун энг фойдали олти маҳсулотни айтди
18:01 / 05.03.2026