Иқтисодиёт | 16:33 / 25.04.2018
10893
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда балиқ маҳсулотларини сотувчи махсус дўконлар тармоқлари очилади

Ўзбекистонда балиқ ва балиқ маҳсулотларини сотувчи марказлар ҳамда дўконлар тармоқлари очилади. KUN.UZ мухбири Халқаро Пресс-клубнинг "Балиқчилик: етти хазинанинг бири ёхуд ислоҳотларнинг янги босқичи" мавзусидаги сессиясида берилган маълумотларга асосланиб, шу ҳақида хабар берди.

"Балиқ етиштиришни ошириб, уларни сотадиган марказлар ва дўконлар (масалан, "Океан" дўконлари) очилмаса, у ҳолда шунча балиқ сотувларини йўлга қўя олмаймиз. Бу тармоқлар 100 фоиз хусусий бўлмайди, фикримча. Ҳа, муайян фоизи хусусий бўлиши мумкин. Бунда хусусий секторнинг иштироки зарур деб ўйлайман", - дейди “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Руҳулла Қурбонов. 

Унинг сўзларига кўра, мамлакатда балиқ истеъмолини ошириш учун барча саъй-ҳаракатларни бир йўналишда олиб бориш, аҳоли учун балиқ маҳсулотларини қўлга киритишнинг қулай шаклларини таклиф қилиш керак. Руҳулла Қурбонов аввал шундай дўконлар бўлгани, кейинчалик эса улар қўлдан бой берилганини қайд этган ҳолда, фақат балиқ маҳсулотларини сотишга ихтисослашган дўкон ва марказлар очилиши зарурлигини таъкидлади. 

 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид