Интенсив усулда балиқ етиштирувчи хўжаликлар учун субсидиялар берилиши кутилмоқда

Интенсив усулда (бутун йил давомида) балиқ етиштириб бераётган хўжаликлар учун субсидиялар ажратиш масаласи ҳукумат томонидан кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақида «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси раиси Омон Мусаев 4 декабрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.
«Ҳисоб-китоб қилиб чиққанимизда, балиқ таннархида харажатлар анча юқори бўлиб қоляпти. Бу озуқа ем, электр энергияси сарфи харажатлари билан боғлиқ. Шунинг учун дунё миқёсида етиштириб келинаётган осетр, лосось, форель, карп балиқларини етишитириш учун юқори протеинли омухта ем, электр энергияси сарфи харажатларини камайтириш мақсадида интенсив балиқ бераётган хўжаликларга субсидия ажратиш бўйича таклиф билан чиқдик. Бу масала ҳозирда Молия вазирлиги томонидан кўриб чиқилмоқда», дея унинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Уюшма раисининг сўзларига кўра, балиқ ишлаб чиқаришни кўпайтириш гўшт, парранда маҳсулотларига бўладиган босмни камайтиради.
«Сўнгги вақтларда балиқ нархида кескин кўтарилиш кузатилмади. Фақатгина 10 фоизгача ошган бўлиши мумкин. Бу 1 октябрдан қўшилган қиймат солиғи киритилиши билан боғлиқ. Агар ишлаб чиқарилаётган балиқ ҳажми кўпайтирилса, нарх ҳам пасаяди», дейди Омон Мусаев.
Унинг қўшимча қилишича, Ўзбекистонда балиқ истеъмол қилиш маданияти яхши шаклланмаган.
«Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, инсон ўз саломатлиги учун 1 йилда 10-12 кг балиқ ейиши керак. Лекин бизда балиқ ҳафтада, ойда бир марта ейиладиган таом бўлиб қолган. Шунда ҳам мойда қизартириб, қовуриб ейишни яхши кўрамиз. Тўғри, мазали бўлади, лекин бунақа пишириш зарарли. Бир марта қилтаноғи томоғига тиқилиб, умр ўйи балиқ ейишдан қўрқиб қолганлар ҳам бор. Лекин балиқни паштет қилиб чиқарсак, албатта, ейилади. Бунинг учун балиқни қайта ишлашни ошириш лозим», дейди «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси раиси.
Маълум қилинишича, ҳозирда республика бўйича балиқ маҳсулотларини қайта ишловчи 53та корхона фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, улар балиқ консервалари, балиқ филеси, балиқ котлети ва тушкаларини ишлаб чиқармоқда. Умумий ҳисобда бир йилда 14 минг тонна балиқ қайта ишланади.
Тавсия этамиз
«Баъзилар учун геноцид даромадли» — БМТ эксперти бутун дунёни Исроил билан савдони тўхтатишга чақирди
Жаҳон | 18:56 / 04.07.2025
40 даража иссиқ: бунақа пайтда ходимлар қандай ҳуқуқларга эга?
Жамият | 17:15 / 03.07.2025
Иссиқдан қандай сақланиш керак? – ЖССТ тавсиялари
Ўзбекистон | 16:06 / 02.07.2025
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россия деярли барча демографик статистикани махфийлаштирди
Жаҳон | 23:25 / 05.07.2025
-
Ўзбекистон, Озарбойжон ва Қозоғистон «яшил энергия» йўлаги бўйича қўшма корхона ташкил этди
Иқтисодиёт | 23:07 / 05.07.2025
-
Буюк Британия Сурия билан дипломатик муносабатларни тиклади
Жаҳон | 22:45 / 05.07.2025
-
Тошкентда тиланчилик билан шуғулланган 70 кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди
Жамият | 22:35 / 05.07.2025
Мавзуга оид

21:27 / 17.05.2024
Ўзбекистонда креветкани саноат усулида етиштириш лойиҳаси тасдиқланди

08:46 / 04.05.2024
Венгрия Ўзбекистонда балиқчиликни ривожлантириш учун грант ажратиши мумкин

11:58 / 11.04.2024
Венгрия Ўзбекистонга балиқчилик ва пластмассани қайта ишлаш соҳаларига сармоя киритади

15:04 / 05.12.2023