Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Владимирдаги ЙТҲда ҳалок бўлганлар сони 21 кишигача ошди
Фото: TACC
Россиянинг Владимир вилоятида ўзбекистонлик фуқаролар бўлган автобус ва поезд иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлганлар сони 21 нафаргача ошди. Бу ҳақда "Интерфакс" ахборот агентлиги хабар бермоқда. Улардан 3 нафарини болалар ташкил қилмоқда.
Ҳаммаси бўлиб автобусда ҳайдовчи билан бирга 58 киши бўлган. Бундан аввалги хабарларда ЙТҲ оқибатида 17 киши ҳалок бўлгани маълум қилинганди. Дастлабки версияга кўра, автобус тирбандликка тушиб қолган. Ҳайдовчи айланиб ўтмоқчи бўлган, бунинг учун ён трассадан темир йўлга чиққан. Лекин автобус темир йўл устида бузилиб қолган. Поезд келиб урилишидан олдин автобусдан чиқишга улгурганлар омон қолган. Улар аввалига автобусни итариб четга олиб чиқмоқчи бўлишган, аммо бунинг иложи бўлмаган.
Аввалроқ, ЙТҲ оқибатида жароҳатланган ўзбекистонликларни ва ҳалок бўлганларнинг жасадларини Ўзбекистонга олиб қайтадиган махсус самолёт Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги аэропортга қўниши хабар берилганди. Маълум бўлишича, йўл-транспорт ҳодисасига учраган автобусда бўлганларнинг аксар қисми Сурхондарё вилоятидан.
«Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томони жабрланганларга тезкор тиббий ёрдам кўрсатаётган Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан автоҳалокат оқибатида жароҳатланган ўзбекистонликларнинг ҳолати ва кўрсатилаётган тиббий хизматлар бўйича ўзаро маълумот алмашиб турибди», дея маълумот берган «Kun.uz»га Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати.
Автоҳалокат 6 октябрь Москва вақти билан соат 03:30ларда Владимир вилоятидаги темир йўл кесишмасида содир бўлган. ЙТҲда темир йўл изларидан ўтиш жойида тўхтаб қолган автобусга поезд келиб урилган.
Мавзуга оид
11:08 / 04.03.2026
Йўл безорилигини тарғиб қилувчи аккаунтлар блокланади — Рустам Жўраев
09:20 / 04.03.2026
Қатарда 11 ёшли ўзбекистонлик бола ЙТҲда вафот этди
10:06 / 01.03.2026
Тошкент вилоятида сувга оқизиб юборилган жасад 80 кунда топилди
08:00 / 01.03.2026