Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси ватандошларни мамлакатни тарк этишга чақирди
Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси ватандошларга мурожаат қилди. Элчихона ўзбекистонликларни Украинага боришдан тийилишга, Украинада бўлиб турган ўзбекистонликларни эса мамлакатни тарк этишга чақирди.
«Украина шаҳарларига ракета ҳужумларининг кучайиши ортидан Ўзбекистон республикаси фуқароларининг Украинага келиш ва ушбу давлатда бўлиш юзасидан қилган мурожаатларига жавобан, элчихона яна бир бор ватандошларимизни зиддият изига тушгунига қадар Украинага саёҳат қилишдан чекланишга чақиради.
Бундан ташқари, фронтдаги вазиятнинг кескинлашуви ҳамда бутун Украина бўйлаб ракета ва артиллерия зарбаларининг давом этиши эҳтимоли юқорилигидан келиб чиқиб, ватандошларимиздан шахсий хавфсизлик нуқтаи назаридан ушбу мамлакатни тарк этишларини сўраймиз», дейилади элчихона баёнотида.
Мавзуга оид
00:35
«Европадаги исталган нишонни йўқ қила олади» – Путин «Орешник» яратувчилари билан учрашди
22:08 / 23.11.2024
Путин Курск областини қайтариш муддатини белгилади — Зеленский
17:55 / 23.11.2024
WSJ: Украина ўзининг баллистик ракетасини яратиш устида иш олиб бормоқда
13:12 / 23.11.2024