Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдан Иссиқкўлга мавсумий автобус қатновлари йўлга қўйилади
8 июндан бошлаб Тошкент ва Қирғизистоннинг машҳур дам олиш маскани — Иссиқкўл ўртасида мавсумий автобус қатновлари йўлга қўйилади. Рейслар Чўлпонота шаҳригача амалга оширилади.
Uzautotrans Service МЧЖ маълум қилишича, жорий йилнинг 8 июнь санасидан Тошкент – Чўлпонота (Иссиқкўл) йўналишида мавсумий автобус қатновлари бошланади.
Қатновлар «Тошкент» автовокзалидан июнь ойининг жуфт кунларида амалга оширилади. Иссиқкўлдан Тошкентга қайтиш рейслари эса ойнинг тоқ кунларига белгиланган.
Йўловчиларга хизмат кўрсатиш компаниянинг замонавий Yutong русумли автобусларида амалга оширилади. Автобус ҳар сафар соат 15:00 да «Тошкент» автовокзалидан йўлга чиқади.
Мазкур йўналиш бўйича чипта нархи 365 минг сўм этиб белгиланган.
Қўшимча маълумот олиш учун йўловчилар +998 71 207-87-00, +998 94 131-99-99 ва +998 88 666-15-15 телефон рақамлари орқали мурожаат қилиши мумкин.
Мавзуга оид
16:14
Электропоезд чиптасини Тошкент жамоат транспорти билан боғловчи тарифлар жорий этилади
15:14
Йўлкирани автобусга чиқиш пайтида тўлаш мажбурий бўлади
10:04 / 03.06.2026
Тошкентдаги барча қурилиш объектлари учун янги талаблар жорий этилади
08:20 / 03.06.2026