Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Жиноий тўдалар фаолиятига чек қўйишга кучимиз етади ва буни қиламиз» – президент
Президент ўзини қонундан устун қўяётган тўдалар, тадбиркорларга босим ўтказаётган «кўча» вакиллари ва спортчиларнинг жиноятга аралашиб қолаётганини танқид қилиб, давлат уларни жиловлашга қодир эканини таъкидлади. Наркожиноятларга қарши кураш умуммиллий ҳаракат даражасига кўтарилиши маълум қилинди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Тинчлик ҳукм сурган, қонун устувор бўлган, фуқароларнинг хавфсизлиги таъминланган жойга инвестиция ҳам келади, бу ерда туризм ҳам ривожланади, дея таъкидлади президент 26 декабр куни Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига қилган мурожаатномасида.
Лекин сўнгги пайтларда ўзини қонундан устун қўйган, тадбиркорларга босим қилиб, уларнинг бизнесини эгаллаб олишга ҳаракат қилаётган, иқтисодиётга жиддий путур етказадиган мураккаб молиявий жиноятларни содир этаётган, ўзини «қози» деб ҳисоблаб, одамлар ўртасидаги олди-берди масалаларни ҳал қилиб юрган айрим жиноий тўдалар ҳам кузатилмоқда.
Президент «осон пул топаман» деган илинжда айрим спортчилар ҳам бундай жиноий тўдаларга қўшилиб қолаётганини таъкидлаган.
«Яна бир ёмон жиҳати – Ўзбекистон фуқароларидан иборат жиноий гуруҳлар айрим чет давлатларда ҳам мавжудлиги юртимизнинг халқаро обрўсига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Ҳамма эшитиб олсин: бундай жиноий тўдалар фаолиятига чек қўйишга куч-қудратимиз етади ва буни албатта қиламиз! Ўзбекистонда фуқароларимиз, тадбиркорларимиз ва инвесторларни ҳар қандай вазиятда ҳам ишончли ҳимоя қиладиган давлат бор, Конституция бор, қонунлар бор!» – деди давлат раҳбари.
Шунингдек, дунёда гиёҳвандлик хавфи аҳоли генофонди учун энг катта таҳдидга айланиб бораётгани, бундай хавф-хатар Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмаётгани таъкидланди.
Наркотик савдоси трансчегаравий ва виртуал характерга эга бўлиб бормоқда. Бу эса жиноятларни аниқлашда янги усулларни қўллашни, замонавий билим ва кўникмаларни пухта эгаллашни талаб қилмоқда.
«Юртимиздаги ҳар бир бола, ҳар бир ёш – бизнинг фарзандимиз, уларни гиёҳвандлик чангалига ташлаб қўйишга асло йўл қўймаймиз! Гиёҳвандликни таг-томири билан буткул йўқотиш, ёшларимизда кучли маънавий-руҳий иммунитетни шакллантириш бўйича барча куч ва имкониятларимизни сафарбар қиламиз! Бу – президентнинг топшириғи! Бу – ота-оналарнинг хоҳиш-истаги! Бу – жамиятнинг талаби!» – деди президент.
Яқинда ушбу масала бўйича Миллий дастур қабул қилинди. Энди наркожиноятларга қарши курашиш умуммиллий ҳаракатга айлантирилиб, жамиятда бу иллатга муросасиз муҳит яратилади.
Мавзуга оид
21:57 / 26.12.2025
Космосга учадиган ўзбек ва жиноий тўдаларга эслатма: президент мурожаатида нималар деди?
13:26 / 26.12.2025
Ҳоким ва кенгаш раиси лавозимлари ажратилади: тизим 208 туман-шаҳарда жорий этилади
12:28 / 26.12.2025
2026 йилда 140 мингта квартирали кўп қаватли уй-жойлар барпо этилади
12:18 / 26.12.2025