Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Каракасдаги ҳодисалар фонида: Мадуро ҳақида турли хабарлар тарқалди
Айрим манбалар The New York Times’га таянган ҳолда Венесуэла президенти Николас Мадуронинг ҳозир қаерда экани номаълумлиги ҳақида хабар тарқатмоқда. Бироқ сўнгги ҳодисалар — Каракасдаги портлашлар ва электр узилиши бўйича халқаро агентликлар келтирган маълумотларда Мадуронинг “йўқолиб қолгани” ҳақида расмий тасдиқ йўқ, ҳукумат баёнотларида эса у фавқулодда чоралар ва сафарбарлик режалари ҳақида гапиргани айтилган.
Фото: Luis Jaimes/AFP/Getty Images
3 январга ўтар кечаси Каракасда кетма-кет портлашлар, пастдан учган ҳаво кемалари шовқини ва айрим ҳудудларда электр таъминоти узилиши ҳақида хабарлар тарқалди. Reuters гувоҳларга таяниб, шаҳарнинг жанубий қисми — йирик ҳарбий база яқинида қувват ўчганини, қора тутун кўтарилганини қайд этган.
Шу фонда Венесуэла ҳукумати АҚШни “ҳарбий тажовуз”да айблади. Reuters маълумотида расмий баёнотга таянилган ҳолда Мадуро миллий фавқулодда ҳолат эълон қилгани ва мудофаа кучларини сафарбар этиш чоралари ҳақида билдиргани айтилади.
Айрим канал ва саҳифалар бу гапни The New York Times’га боғлаб тарқатмоқда. Аммо NYT матнини мустақил тарзда текшириш имкони бўлмаган ва Reuters/AP каби йирик агентликлар ҳозирча “Мадуро йўқолиб қолди” мазмунидаги аниқ тасдиқни келтирмагани сабабли, бу даъво ҳозирча тасдиқланмаган.
Бундан ташқари, The Guardian ҳодисалар ҳақида ёзар экан, Мадуро томонидан сафарбарликка чақириқлар ва ҳукуматнинг позицияси ҳақида гапирилганини келтирди, аммо “президент қаердалиги номаълум” деган тасдиқланган маълумотни эълон қилмади. АҚШ расмийлари ҳам ҳозирча изоҳ бермаган.
Мавзуга оид
23:32 / 02.04.2026
АҚШ бош прокурори Пэм Бонди истеъфога чиқади
23:13 / 02.04.2026
Эрондаги энг катта кўприк АҚШ ва Исроил зарбаси оқибатида вайрон бўлди
21:32 / 02.04.2026
АҚШда 51 йил аввалги қотиллик ДНК технологияси ёрдамида фош этилди
21:19 / 02.04.2026