Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари белгилаб олинмоқда
Фото: KUN.UZ
2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди.
Дастурнинг III боби «Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишлари» деб номланган. Унинг Таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, миллий иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш ҳисобига унинг рақобатбардошлигини ошириш бўлимида амалга оширилиши мўлжалланаётган қуйидаги чора-тадбирлар белгилаб олинмоқда.
Хорижий сайёҳларнинг ташрифи учун кенг шароитлар яратиш, уларнинг саёҳат дастурларини мазмунан бойитиш ва кўрсатиладиган хизматлар турларини кенгайтириш ҳисобига туризмни жадал ривожлантириш белгилаб олинмоқда.
Бунинг учун 2018 йил 10 февралгача Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамкорлигида норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси тайёрланади.
Лойиҳада:
- туризмни ривожлантириш учун виза тартибини соддалаштириш;
- халқаро авиақатновларни кўпайтириш, шу жумладан хорижий авиакомпанияларни жалб қилиш учун кенг имкониятлар яратиш;
- туристик маҳсулотларни харид қилиш тизими, жумладан, электрон тўловлар тизимини ривожлантириш, сайёҳларга хизмат кўрсатувчи ташкилотларга имтиёз ва преференциялар тақдим қилиш;
- саёҳат дастурларини мазмунан бойитиш ва кўрсатиладиган хизматлар турларини кенгайтириш;
- Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини кенг тарғиб қилишга оид масалалар назарда тутилади.
Мавзуга оид
21:35 / 21.05.2026
“Иккита меҳмонхона қурилишини биламан” - Туризм қўмитаси раиси Бухоро туризм маркази ҳақида
17:49 / 19.05.2026
Айрим педагогларга самолёт ва поезд чиптаси учун чегирма берилиши мумкин
23:26 / 14.05.2026
Туризм қишлоғидаги портлаш - Оқбўйрада осмондан тош ёғилди
23:09 / 28.04.2026