Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Барча вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабларида ҳам бепул овқатланиш жорий этилади
Бунинг учун 2,3 триллион сўм ажратилади.
Фото: Халқ таълими вазирлиги
Келаси ўқув йилидан барча вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабларида ҳам бепул овқатланиш жорий этилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига мурожаатномасида айтилди.
«Йил бошидан Қорақалпоғистон ва Хоразмда 285 минг нафар бошланғич синф ўқувчилари учун бепул овқатланиш йўлга қўйилди. Бу борада етарли тажриба орттирдик.
Энди, келаси ўқув йилидан ушбу амалиёт қолган вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабларида ҳам жорий этилади ва бунинг учун 2,3 триллион сўм ажратилади», — Шавкат Мирзиёев.
Қайд этилишича, келаси йили 70 та янги мактаб қурилади, 460 таси кенгайтирилади. Хусусий инвестициялар иштирокида 100 та мактаб қуриш лойиҳалари бошланади, келаси беш йилда уларнинг сони мингтага етказилади.
Мавзуга оид
17:31 / 26.05.2026
Ўқувчини урган ўқитувчи воқеасига расмий баҳо берилди
13:52 / 26.05.2026
Бувиси мунтазам тазйиқ ўтказиб келган 3 нафар бола Туркиядан ватанга қайтарилди
10:24 / 24.05.2026
$57 миллионлик эзгу ташаббус ва ИИВдаги икки хил стандарт — ҳафта дайжести
16:15 / 23.05.2026