Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бувиси мунтазам тазйиқ ўтказиб келган 3 нафар бола Туркиядан ватанга қайтарилди
9, 10 ва 12 ёшли болалар Ўзбекистондаги мажбурий таълим жараёнидан ажратилиб, Туркияга олиб борилган. Бироқ у ерда бирор таълим муассасасига жойлаштирилмаган. Болаларнинг ота-онаси расман ажрашгани, онаси Россияда яшаши аниқланди.
3 нафар вояга етмаган бола Туркиядан Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси хабар берди.
Маълум қилинишича, 9, 10 ва 12 ёшли болаларга уларнинг бувиси томонидан мунтазам равишда жисмоний, руҳий ҳамда маънавий тазйиқ ўтказиб келинган. Шунингдек, улар Ўзбекистондаги мажбурий таълим жараёнидан ажратилиб, Туркияга олиб борилган. Бироқ у ерда бирор таълим муассасасига жойлаштирилмаган.
Ўрганишлар давомида болаларнинг ота-онаси расман ажрашгани, онаси Россияда яшаши аниқланган.
Ҳолат юзасидан болалар Бош консулхонага олиб келиниб, улар билан психолог иштирокида суҳбат ўтказилган. Шунингдек, Ўзбекистоннинг тегишли мутасадди идоралари ўртасида ишчи гуруҳ ташкил этилиб, вояга етмаганларга вақтинча васий тайинлаш, уларни ватанга қайтариш ҳамда таълим жараёнига қайта жалб этиш бўйича зарур чоралар кўрилган.
25 май куни болалар масъул ходим кузатуви остида Ўзбекистонга қайтарилган.
Қайд этилишича, ҳозирда болаларни тегишли мутасадди ташкилотлар томонидан кутиб олиш ҳамда уларнинг ижтимоий ҳимояси, таълим олиши ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича зарур ишлар олиб борилмоқда.
Аввалроқ мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёл ва унинг уч фарзанди Россиядан олиб келинганди.
Мавзуга оид
18:17 / 15.06.2026
Туркиянинг зилзиладан жабрланган Ҳатай вилоятида Ўзбекистон маҳалласи очилди
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
20:23 / 12.06.2026
D гуруҳи таништируви. Мезбон АҚШ кимлар билан ўйнайди?
14:14 / 12.06.2026