Ўзбекистон | 17:59 / 17.12.2025
4593
3 дақиқада ўқилади

Burger King Ўзбекистонда фаолият бошлади

Халқаро ресторан бренди Burger King Ўзбекистон бозорига кириб келганини расман эълон қилди. У мамлакат меҳмонларига юқори сифат стандартларини, синовдан ўтган халқаро хавфсизлик меъёрларини ва ноёб тажриба тақдим этмоқда.

Фото: Burger King

Burger King ўз фалсафасини оддий, аммо муҳим қадриятлар асосига қуради: кучли бўл, ҳалол бўл, ўз фикрингга эга бўл. Компания айнан шу тамойилларни Ўзбекистонга олиб келади.

Халқаро ресторан бренди Burger King Ўзбекистон бозорига киришини расман эълон қилди. Очилиш маросимида халқаро ташкилотлар ва бизнес соҳа вакиллари қатнашди. Тадбирда International Beverages Tashkent компанияси раҳбари Шуҳрат Эргашев ҳам иштирок этиб, барча меҳмонлар илк бургерларга бахо бердилар.

Меҳмонларни - машҳур flame-grilled котлетлари ва оловда тайёрланган таомлар кутмоқда. Анъанавий таомлар билан бир қаторда, бренд ўзбекистонлик меҳмонларнинг дидини ҳисобга олган ҳолда маҳаллий рецептларни ҳам жорий этади.

"Биз Ўзбекистонга узоқ муддатга ва жиддий ниятлар билан келмоқдамиз. Бу биз учун шунчаки харитадаги янги нуқта эмас, балки тез ўзгараётган ва ривожланаётган бозор билан ҳамкорликдир. Ушбу ўсиш жараёнининг бир қисми бўлишдан мамнунмиз”, - дея таъкидлади компания бош директори В. Дуткинский.

Очилиш тезкор хизмат кўрсатиш соҳасидаги муҳим халқаро қадамлардан бири бўлиб, компания учун мамлакатда самарали ўсишда мустаҳкам пойдевор яратади. Бренд замонавий ресторан дизайни, янги иш ўринлари ва узоқ вақтдан бери Burger King рамзига айланган юқори хизмат кўрсатиш стандартларини ваъда қилмоқда.

Халқаро бренд Burger King Ўзбекистонга расман кириб келиб, янги таъм таассуротларини, ёрқин ҳис-туйғуларни ва шахсан баҳолашга арзийдиган ноёб тажрибани тақдим этади.

16 декабрдаги Burger King очилиши улкан воқеа бўлиб, Тошкентда яна учта филиал очилиши режалаштирилган. Бу бутун мамлакат бўйлаб тармоқни янада кенгайтириш учун пойдевор бўлади.

Маълумот учун:

Burger King - 1954 йилда Жеймс МакЛамор ва Девид Эжертон томонидан асос солинган Америка компаниясидир. Бугунги кунда у 86 мамлакатда 12 600 дан ортиқ муассасага эга бўлган дунёдаги иккинчи йирик тезкор овқатланиш ресторанлари тармоғи ҳисобланади. Унда ҳар бир меҳмон ўз дидига кўра масаллиқларни қўшиш ёки олиб ташлаш орқали буюртмасини ўзига мослаштириши мумкин.

Мавзуга оид