Ўзбекистон | 17:00 / 05.05.2026
1243
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда оммавий югуриш тадбири: New Uzbekistan Annual Run–2026 марафони бўлиб ўтди

Мазкур ташаббус оммавий спортни тарғиб этиш, соғлом турмуш тарзини ривожлантириш ҳамда ёшларни жисмоний фаолликка жалб этишга қаратилган бўлиб, унда 500 дан ортиқ иштирокчи қатнашди.

Пойтахтдаги Ботаника боғида New Uzbekistan Annual Run–2026 спорт тадбири бўлиб ўтди. Мусобақа Янги Ўзбекистон университети ташаббуси билан ҳамкор ташкилотлар ҳамда ADM компаниялар гуруҳи қўллаб-қувватлови остида ташкил этилди.

Югуриш мусобақасида 500 нафардан ортиқ иштирокчи тўпланди. Улар орасида асосан университет талабалари, профессор-ўқитувчилар, ходимлар ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакиллари бор эди. Иштирокчилар 1 км, 3 км ва 5 км масофаларда ўз имкониятларини синовдан ўтказди.

Тадбир доирасида тана қиздириш машқлари, махсус чиқишлар, мусиқий дастурлар ва ғолибларни тақдирлаш маросими ҳам ташкил этилди.

Таъкидланишича, мазкур ташаббус спорт маданиятини оммалаштириш, жамоавий руҳни кучайтириш ва ёшларни фаол ҳаёт тарзига жалб этиш мақсадида йўлга қўйилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид