Ўзбекистон | 14:10 / 27.09.2018
18797
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Турсунзодада махсус техникалар заводи тақдимоти билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев Президент Имомали Раҳмон ҳамроҳлигида Турсунзода шаҳридаги “Талко” давлат унитар корхонаси билан танишди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ушбу завод 1975 йилда қурилган. 2007 йилда “Тожикистон алюминий компанияси” давлат унитар корхонасига айлантирилган. Бугунги кунда “Талко” тоғ-кон ва кимё-металлургия соҳаларида кўплаб корхоналарни бирлаштирган.

Жорий йил июль ойида Ўзбекистоннинг «Крантас групп» масъулияти чекланган жамияти билан Тожикистон алюминий компанияси ҳамкорлигида «Талко-Крантас» махсус техникалар заводи ташкил этилди. Мазкур қўшма корхонада автокранлар, трактор прицеплари, яримтиркамалар ва бошқа махсус техникалар ишлаб чиқарилади.

Ўзбекистон ва Тожикистон президентларининг ташрифи чоғида ушбу истиқболли лойиҳа тақдимоти ўтказилди. 

Давлат раҳбари Тожикистон алюминий компанияси фаолияти билан танишди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Турсунзода шаҳрига ташриф буюргани хабар берилганди.

Мавзуга оид