Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат ташкилотлари юридик хизмат ходимлари рейтинги жорий этилади
Адлия вазирининг буйруғи билан давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш фаолиятини баҳолаш услубиёти тасдиқланди.
Ҳужжат президентнинг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Услубиёт давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларининг НҲҲ ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш фаолиятини баҳолаш тартибини белгилайди.
Коррупцияга қарши экспертизани баҳолашнинг вазифалари:
- юридик хизмат ходимларининг масъулиятини кучайтириш;
- НҲҲ ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизаси сифатини ошириш;
- юридик хизмат ходимлари фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш.
НҲҲ ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш натижаларини баҳолаш Адлия вазирлиги томонидан ҳар йили 20 январгача амалга оширилади.
Бунда қуйидагилар ҳисобга олинади:
- НҲҲ ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш қамрови – 10 балл;
- экспертиза натижасида аниқланган коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларнинг мувофиқлиги – 30 балл;
- коррупция пайдо бўлишига кўмаклашувчи барча омилларнинг акс эттирилгани – 50 балл;
- экспертиза натижаларини ОАВда чоп этилгани – 10 балл.
Коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш фаолиятини баҳолаш натижалари бўйича Адлия вазирлиги томонидан тегишли рейтинг шакллантирилади.
Шунингдек, "аъло" баҳо олган масъул давлат ташкилотлари юридик хизмат ходимларини рағбатлантириш ва "қониқарсиз" баҳо олган ходимлар фаолиятини самарадорлигини ошириш бўйича чоралар кўриш, уларга интизомий жазо қўллаш чоралари кўриб чиқилади.
Мавзуга оид
17:40 / 20.06.2025
Эндиликда давлат ташкилотлари ходимларининг тана вазни индекси ўлчаб борилади
16:07 / 24.03.2025
Эртага барча давлат ташкилотларида бир соатга “свет” ўчирилади
19:41 / 12.09.2024
Давлат ташкилотлари ва ҳокимликларнинг 2 мингдан ортиқ ноқонуний қарори бекор қилинди
14:33 / 27.08.2024