Эртага барча давлат ташкилотларида бир соатга “свет” ўчирилади
Бу 25 март – “Ер соати” куни муносабати билан ўтказилаётган махсус акция доирасида амалга оширилмоқда.
25 март куни Ўзбекистонда барча давлат ташкилотларида 1 соатга электр энергияси таъминоти тўхтатилади. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, бу 25 март – “Ер соати” куни муносабати билан ўтказилаётган махсус акция ҳисобланади. Мақсад табиий ресурсларни асраш ва бу орқали сайёрамизга ғамхўрлик кўрсатишдир.
“Барчангизни ушбу акцияга бефарқ бўлмасликка ва кун давомида атиги 60 дақиқага электр энергиясидан фойдаланмасликка чақирамиз”, дейилади вазирлик хабарида.
Маълумот учун, “Ер соати” ҳар йили халқаро миқёсида ўтказиладиган йирик экологик акция ҳисобланади. Мазкур тадбир 2007 йилда Жаҳон Ёввойи табиат фонди (WWF) томонидан ташкил қилинган. Ташкилотчилар экологик муаммолардан ташвишланиш рамзи сифатида сайёра аҳолисини 60 дақиқага чироқ ва маиший электр ускуналарини ўчириб қўйишга чақиради. Шунингдек, бутун дунё бўйлаб машҳур бино ва обидаларни ёритиб турувчи чироқлар ҳам ўчирилади.
Мавзуга оид

19:41 / 12.09.2024
Давлат ташкилотлари ва ҳокимликларнинг 2 мингдан ортиқ ноқонуний қарори бекор қилинди

14:33 / 27.08.2024
Давлат ташкилотлари икки ой ичида 11 млрд сўмлик ноқонуний давлат харидларини ўтказмоқчи бўлди

08:52 / 23.03.2024
25 март куни барча давлат ташкилотларида электр жиҳозлари бир соатга ўчирилади

13:05 / 26.12.2022