Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев ватандошлар ва "Эл-юрт умиди" жамғармаси стипендиатлари билан учрашди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев АҚШга амалий ташрифини якунлар экан, анъанага кўра, ушбу мамлакатда меҳнат ва истиқомат қилаётган ватандошлар, шунингдек, АҚШнинг нуфузли университетларида таҳсил олаётган "Эл-юрт умиди" жамғармаси стипендиатлари билан учрашди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Норасмий муҳитда ўтган самимий суҳбат давомида Янги Ўзбекистондаги ислоҳотларни амалга ошириш билан боғлиқ масалалар, хусусан, уларни фаол илгари суришда ватандошлар ва уларни бирлаштирувчи ташкилотларнинг иштироки муҳокама қилинди.


Учрашувда муваффақиятли тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган ватандошлар ва ёшлар ўртасида мулоқот майдонини яратишга қаратилган "Ватандошларнинг халқаро бизнес марафони"га старт берилди.

Иштирокчилар Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий, илмий ва таълим алоқаларини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, миллий иқтисодиётнинг устувор соҳаларига АҚШнинг илғор технологияларини жорий этиш, тиббиёт, транспорт ва логистика соҳаларида инновацияларни илгари суриш, мамлакатимизда маркетплейсларни ривожлантириш бўйича ўз таклифларини билдирди.
Давлат раҳбари йиғилганларга ватан тараққиётига қўшаётган ҳиссаси учун миннатдорлик билдириб, айтилган барча таклиф ва ташаббуслар мамлакат вазирлик ва идоралари томонидан пухта ўрганиб чиқилиши, энг истиқболлилари эса амалиётга татбиқ этилишини таъкидлади.


Ўзбекистон президенти АҚШда "Эл-юрт умиди" стипендиатлари сони 500 нафардан ошганига алоҳида эътибор қаратди. Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг билим ва тажрибасини она юртда қўллаш учун имконият яратиш давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишларидан бири эканлигини таъкидлади.
Президент Шавкат Мирзиёев талабаларга ўқишда ва келгусидаги касбий фаолиятларида муваффақиятлар тилаб, давлат ёшларнинг ташаббусларига доимо очиқлиги ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини таъкидлади.

Ўз навбатида, учрашув иштирокчилари Ўзбекистон етакчисига хориждаги ватандошлар ва ёшларга кўрсатилаётган эътибор, уларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш учун яратилаётган шароит ва имкониятлар учун миннатдорлик билдириб, ватан равнақига янада кўпроқ ҳисса қўшишга тайёрлигини билдирди.



Мавзуга оид
22:54 / 24.12.2025
Россия Украина бўйича 20 банддан иборат тинчлик режасини рад этди
15:25 / 24.12.2025
1 январдан АҚШ фуқаролари Ўзбекистонга 30 кунга визасиз кириши мумкин бўлади
09:40 / 24.12.2025
АҚШ иқтисодиёти 4,3 фоизга ўсиб, прогнозлардан ошди
21:50 / 23.12.2025