Ўзбекистон | 10:27 / 07.12.2021
41822
1 дақиқада ўқилади

Деновдаги портлаш натижасида бир киши ҳалок бўлгани аниқланди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сурхондарё вилояти Денов туманидаги ҳодиса бўйича қўшимча маълумот тақдим этди.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Жорий йилнинг 7 декабрь куни соат 03:57да Денов туманидаги «Инденим» савдо мажмуасида газ-ҳаво аралашмаси билан боғлиқ чақнаш юзага келган. 9 нафар фуқаро турли тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган. Чақнаш натижасида содир бўлган ёнғин 28 дақиқа мобайнида ФВВ куч-воситалари томонидан ўчирилган.

“30 дақиқа атрофида вайрона остида олиб борилган қидирув ишларида бир нафар ҳалок бўлган фуқаро аниқланган”, дейилади вазирлик маълумотида.

Мазкур ҳодиса сабаб ва оқибатларини ўрганиш учун Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигидаги ҳукумат комиссияси воқеа жойида иш олиб бормоқда.

Мавзуга оид